Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 460 марта ўқилди

Шаҳар йўловчилар транспорти тушунчаси

Шаҳар йўловчилар транспорти — Ўзбекистон ҳудудида рўйхатга олинган ҳамда шаҳар доирасида йўловчилар ва багаж ташишга мўлжалланган автомобиль ва электр транспортидир.

Ушбу қоидалар Тошкент шаҳрида, вилоят ва туман бўйсунувидаги шаҳарларда, шунингдек, шаҳарчаларда фаолият кўрсатадиган шаҳар йўловчилар транспорти субъектларига нисбатан татбиқ этилади.

Шаҳар йўловчилар транспорти оммавий ёки хусусий мулк асосида ишлаши мумкин.

Шаҳар транспортининг асосий турлари

Шаҳар йўловчилар транспорти жумласига:

  • автобуслар;
  • трамвайлар;
  • троллейбуслар;
  • метрополитен;
  • йўналишли таксилар;
  • йўналишсиз таксилар киради.

Автобус, трамвай, троллейбус, метрополитен ва йўналишли таксилар белгиланган йўналиш ва ҳаракат жадвали бўйича, тасдиқланган тариф асосида йўловчи ташийди.

Йўналишсиз такси эса йўловчининг буюртмаси ва кўрсатган манзили бўйича хизмат кўрсатади. Йўл ҳақи қонунчиликда белгиланган тартибда, жумладан таксометр ёки электрон ахборот тизимида ҳисобланган қиймат асосида белгиланиши мумкин.

Идораларга қарашли транспорт

Корхона, муассаса ёки ташкилотнинг ўз ходимларини муайян йўналиш ва жадвал бўйича ташиш учун фойдаланиладиган автобус ва микроавтобуслари идораларга қарашли йўловчилар транспорти ҳисобланади.

Бундай транспортдан шаҳар йўловчиларини ташиш учун ҳам фойдаланиш мумкин. Бунинг учун шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органи билан ташиш шартномаси тузилиши керак.

Шаҳар йўловчилар транспортига оид муносабатлар 1997 йил 25 апрелдаги 419-I-сон Қонун билан тартибга солинади.

Chat