Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3541 марта ўқилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилояти ҳудудий филиали расмий  телеграм канали" — @agency_namangan Telegram-kanali — TGStat

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги республика миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш ва уларни хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш соҳасида халқаро ҳуқуқ нормалари ва қоидаларига асосланган фаолиятни амалга оширади.

Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
  • Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаш, тайёрлаш, мослаштириш тадбирларини ўтказиш ва хорижда ишга жойлаштириш жараёнларини самарали бошқариш ва назорат қилиш орқали уларга хорижда меҳнат фаолияти билан шуғулланишга доир ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашиш;
  • ташқи меҳнат миграциясини комплекс таҳлил қилиш, шу асосда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш, меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларни ишга жойлаштиришда кўмаклашиш;
  • меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш ва уларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш жараёнларини тартибга солиш масалалари бўйича хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорлик қилиш; ва бошқалар.

Агентлик ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
  • Ўзбекистон Республикаси фуқароларини вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнатиш мақсадида хорижий мамлакатларнинг меҳнат бозорини ўрганади, хорижий иш берувчиларни топади, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаш тўғрисида хорижий иш берувчилар ва хусусий агентликлар билан шартномалар тузади ҳамда уларнинг амалга ошишини таъминлайди;
  • ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш соҳасида халқаро ва минтақавий ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб боради, халқаро, давлатлараро ва идоралараро шартномалар, битимлар ва баённомалар лойиҳаларини тайёрлайди; ва бошқалар.

Агентлик қуйидаги ҳуқуқларга эга:
  • тузилган шартномаларга мувофиқ хорижда ишлаш учун кадрларни танлаб олиш, уларнинг чет тилларни билишини ва касбга лойиқлигини текшириш, шунингдек, ишга жойлашадиган мамлакатнинг асосий қонунларини тушунтириш;
  • хорижий ҳамкорлар билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида тузилган шартномаларга мувофиқ хорижга ишга юбориладиган номзодлар ҳақида ахборот олиш учун ваколатли органларга мурожаат қилиш;
  • хорижий ҳамкорлар билан тузилган битимларни (шартномаларни) ҳисобга олган ҳолда, дастлабки саралашдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан уларни хорижда ишга жойлаштиришда хизматлар кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш; ва бошқалар.

Агар Сиз миграция масалалари бўйича муаммога дуч келган бўлсангиз ёки миграцияга оид саволларингиз бўлса, "1282" қисқа рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

  • Манзил: Тошкент ш. Камаринисо 1.
  • Почта : info@migration.uz.
  • телефон: 1282
Chat