Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2208 марта ўқилди

Иш изловчи шахс (талабгор) — мос келадиган иш жойини танлаш ва хорижда ишга жойлашишга кўмаклашиш хизматларидан фойдаланиш учун юборувчи ташкилотга мурожаат қилган жисмоний шахс, Ўзбекистон Республикаси фуқароси хисобланади.

Уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахс Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузади.

Уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартномани тузмасдан, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиши тақиқланади.

Ходимлар ягона маълумотлар базаси талабгор тўғрисида қуйидаги ахборотни ўз ичига олади: Ф.И.О., паспорт маълумотлари, туғилган санаси ва йили, яшаш жойи, телефон рақамлари, маълумоти, мутахассислиги, иш тажрибаси, бошқа кўникмалари, фотосуратлари.

Қуйидагилар маълумотлар базасига киритиладиган ахборот манбалари ҳисобланади:
  • талабгор томонидан мустақил тарзда киритилган ахборот;
  • талабгорнинг розилиги билан юборувчи ташкилот томонидан киритилган ахборот;
  • Талабгорнинг розилиги билан бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари томонидан киритилган ахборот.

Ягона маълумотлар базасида рўйхатдан ўтказилган ҳар бир талабгорга рўйхатдан ўтказилган шахсий рақам берилади.

Ўзбекистон Республикасининг талабгорларини хорижда ишга иш берувчилар реестрига киритилган иш берувчилар билан биргаликда жойлаштириш тавсия этилади.

Иш берувчилар реестри Агентлик томонидан юритилади ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳамда Агентликнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.

  • Уюшган ҳолда меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган талабгорлар ишга юборилишидан олдин давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилади, хорижий иш берувчининг малака талабларига жавоб берадиган талабгорлар бундан мустасно.
  • Агентлик талабгорнинг чет тилини билишини ва касбга яроқлилигини ушбу турдаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатни олмай туриб текшириши мумкин.
  • Гуруҳ тузиш якунлари бўйича юборувчи ташкилот хорижда ишга жойлаштириш юзасидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида талабгор билан шартнома тузади.

Юборувчи ташкилот томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «labor-migration» ахборот тизимида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказилади.

Chat