Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 118 марта ўқилди

Иш берувчи ва ходим ўртасида ёхуд ходимлар (уларнинг вакиллари) ва иш берувчилар (уларнинг вакиллари) ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини, меҳнат шартномасини қўллаш масалалари бўйича, шунингдек янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд меҳнат шартларини ўзгартириш масалалари бўйича тартибга солинмаган келишмовчиликлар меҳнат низоларидир.

Меҳнат низоларининг турлари:

Иш берувчи ва ходим ўртасидаги қуйидаги масалалар бўйича тартибга солинмаган келишмовчиликлар якка тартибдаги меҳнат низоларидир:

  • меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини, меҳнат шартномасини қўллаш;
  • ходим учун якка тартибдаги янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд якка тартибдаги меҳнат шартларини (шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлашни) ўзгартириш.

Якка тартибдаги меҳнат низоларига қуйидаги низолар ҳам киради:

  • иш берувчи ва мазкур иш берувчи билан илгари меҳнатга оид муносабатларда бўлган шахс ўртасидаги низо;
  • иш берувчи ва мазкур иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузиш истагини билдирган шахс ўртасидаги низо, агар иш берувчи ушбу шахсни ишга қабул қилишни рад этган бўлса.

Ходимлар (уларнинг вакиллари) ва иш берувчилар (уларнинг вакиллари) ўртасидаги:

  • янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд меҳнат шартларини (шу жумладан, меҳнатга ҳақ тўлашни) ўзгартириш масалалари бўйича;
  • жамоа келишувларини, жамоа шартномасини, шунингдек қонунчиликка мувофиқ ходимларнинг вакиллари билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни тузиш ва ўзгартириш масалалари бўйича;
  • меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини қўллаш масалалари бўйича тартибга солинмаган келишмовчиликлар жамоавий меҳнат низоларидир.
Chat