
Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади. Улар давлат томонидан бериладиган вақтинчалик имтиёз эмас.
Фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун олдида тенгдирлар.
Шахс Конституциядаги ҳуқуқидан фойдаланиши учун албатта алоҳида қонун қабул қилинишини кутиши шарт эмас.
Инсон ҳуқуқлари қонунлар ва давлат органлари фаолиятининг мазмунини белгилайди.
Инсон билан давлат органи ўртасидаги муносабатларда қонунчиликда зиддият ёки ноаниқлик мавжуд бўлса, у инсон фойдасига талқин этилади.
Инсон ҳуқуқлари фақат:
Мутаносиблик принципи — қўлланиладиган чеклов ёки ҳуқуқий чора белгиланган мақсадга эришиш учун ортиқча бўлмаслиги кераклиги.
Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Қийноқ, зўравонлик ва қадр-қимматни камситувчи муомала тақиқланади.
Ҳар ким:
Шахс:
Ҳар ким ўз ҳуқуқини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Давлат органи ёки мансабдор шахснинг қонунга хилоф қарори, ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги натижасида етказилган зарар давлат томонидан қопланиши керак.
Шахс давлат ичидаги барча ҳуқуқий ҳимоя воситаларидан фойдаланиб бўлганидан кейин Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларига мувофиқ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.