Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8896 марта ўқилди

Юлий Цезардан мерос анъана. Пенсия тўлаш тарихи ва энг кўп пенсия тўловчи  давлатлар ҳақида


Пенсияларнинг миқдори

2026 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар ва айрим нафақалар миқдори 7 фоизга оширилди.

Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — пенсиянинг таянч миқдори, устамалар ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни ҳисоблашда қўлланиладиган миқдор.

Асосий пенсия миқдорлари

2026 йил 1 июлдан:

  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 504 000 сўм;
  • ёшга доир энг кам пенсия — ойига 983 000 сўм;
  • ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — ойига 1 083 000 сўм;
  • иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — ойига 1 083 000 сўм.

Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан — 983 000 сўмдан 1 083 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсияси ойига 1 083 000 сўм миқдорида тўланади.

Иш стажи тўлиқ бўлмаганда

Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 878 000 сўм.

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси

Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оиланинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 878 000 сўм.

Кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсия амалдаги тартибга мувофиқ ошириб борилади.

Алоҳида тоифалар учун

1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ҳамда Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган шахсларнинг энг кам пенсияси устамалар билан бирга — ойига 4 775 000 сўм.

Фуқарога тўланадиган аниқ пенсия миқдори унинг иш стажи, иш ҳақи, пенсия тури, устамалар ва бошқа индивидуал ҳолатларга қараб белгиланади.

Chat