Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 75 марта ўқилди

Механик транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидаги ҳужжатларни ёнида олиб юриши ва ИИО ходимлари талаб қилганда уларга текшириш учун бериши шарт:

  • тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини, унинг талонини (эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлса), ҳайдовчилик гувоҳномаси белгиланган тартибда олиб қўйилган ҳолларда вақтинча рухсатномани;
  • вақтинча рухсатнома билан транспорт воситасини бошқаришда ҳайдовчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни;
  • транспорт воситасини, мавжуд бўлганда тиркамани рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳномани;
  • транспорт воситасининг эгаси бўлмаган ҳолларда эса, умумий эгалик ҳуқуқини ёки тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи, эгалик қилишга ва фойдаланишга берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни, транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) бундан мустасно;
  • транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини (электрон кўринишда ҳам бўлиши мумкин).
  • «Ногиронлиги бўлган шахс» таниқли белгиси ўрнатилган транспорт воситасини биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс бошқараётганда ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжатни;
  • қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда лицензия гувоҳномасини, юридик шахс томонидан берилган транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани ёки йўл варақасини, ташилаётган юк ҳужжатларини;
  • юридик шахслар транспорт воситалари ҳайдовчиларининг, шу жумладан йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати.

Хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчилари

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ёнида бўлган ҳайдовчиларнинг:
  • ҳайдовчилик гувоҳномаси;
  • транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
  • транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари;
  • автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома;
  • транспорт воситасининг техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотни;
  • транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси планшет орқали текширилади (планшетда аниқлаш имкони бўлмаган ҳамда фавқулодда ҳолатлар бундан мустасно).

Chat