Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 58 марта ўқилди

Когда уступить дорогу пешеходу водитель должен, а когда – нет?

Пиёда — транспорт воситасидан ташқарида бўлган ва йўлда бирор-бир юмуш билан банд бўлмаган шахс. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг двигателсиз аравачасида ҳаракатланаётган, велосипед, мопед, мотоцикл, электромотоцикл, скутер, индивидуал ҳаракатланиш воситалари, чана, аравача ва болалар ёки ногиронлиги бўлган шахслар аравачасини етаклаган, шунингдек, ҳаракатланиш учун роликли конькилар, двигателсиз самокатлар ва бошқа шуларга ўхшаш воситалардан фойдаланаётган шахслар ҳам пиёдаларга тенглаштирилади.

Пиёдалар тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларидан, улар бўлмаганда эса йўл ёқаларидан ҳаракатланиши керак. Ҳажми катта юкларни олиб кетаётган пиёдалар, шунингдек, ногиронларнинг двигателсиз аравачасида ҳаракатланаётган шахсларнинг тротуарлар ёки пиёдалар йўлкаларидан ҳаракатланиши бошқа пиёдаларнинг ҳаракатланишига халақит бераётган бўлса, улар қатнов қисмининг четидан ҳаракатланиши мумкин.

Тротуарлар, пиёдалар йўлкалари, пиёда ва велосипед йўлкалари ёки йўл ёқалари бўлмаса ёхуд улардан ҳаракатланишнинг имконияти бўлмаган ҳолларда, пиёдалар велосипед йўлкасидан ёки қатнов қисмининг четидан (ажратувчи минтақа бор йўлларда қатнов қисмининг ташқи четидан) бир қатор бўлиб ҳаракатланишлари мумкин.

Қатнов қисми четида ҳаракатланаётган пиёдалар транспорт воситаларининг ҳаракатланишига қарама-қарши йўналишда юришлари керак. Ногиронларнинг двигателсиз аравачасида ҳаракатланаётган, мотоцикл, электромотоцикл, мопед, скутер, велосипед ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини етаклаб кетаётган шахслар эса бундай ҳолларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб юришлари керак.

Пиёдалар йўлкасида, тротуарда, йўл ёқасида пиёдаларнинг ҳаракатланишига халақит берадиган қурилма ва тўсиқлар ўрнатиш тақиқланади.

  • Пиёдаларнинг ташкилий жамланмасига йўлнинг қатнов қисмида бир қаторда тўрт кишидан ортиқ бўлмасдан, фақат транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши бўйлаб ўнг томондан ҳаракатланишга рухсат этилади.
  • Жамланманинг олди ва орқасида чап томондан қизил байроқча, сутканинг қоронғи вақтида ёки етарлича кўринмаслик шароитида эса олдинда оқ, орқада қизил рангли чироқ кўтарган кузатувчилар бўлиши шарт.
  • Болалар гуруҳини тротуарлар ва пиёдалар йўлкаларидангина, улар бўлмаганда эса йўл ёқасидан фақат сутканинг ёруғ вақтида ва катта ёшдагилар кузатувида олиб юришга рухсат этилади.
  • Пиёдалар йўлнинг қатнов қисмини пиёдалар ўтиш жойларидан, шунингдек, ер ости ва ер усти ўтиш жойларидан, улар бўлмаганда эса чорраҳаларда тротуар чизиқлари ёки йўл ёқаси бўйлаб кесиб ўтишлари керак.
Chat