Шрифт ўлчами
Кўриниш
(юн. amnestia – кечириш, гуноҳидан ўтиш) – олий давлат ҳокимияти органининг хусусий акти, айрим шахсларнинг жиноий жазодан озод қилиш, жиноят ишини бекор этиш ёки жазони енгиллаштириш тўғрисидаги қарори. А. жиноят ва б. ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни жазодан тўла ёки қисман озод этиш, тайинланган жазо турини енгилроғи б-н алмаштириш тўғрисидаги инсонпарварликни намойиш қилувчи фармойишдир. ЎзР Конс. 80-м.га кўра, ЎзР Президенти А. тўғрисидаги ҳужжатларни ЎзР Олий Мажлисининг Сенатига такдим этади. ЎзР судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларга нисбатан амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш Сенатнинг мутлақ ваколатига киради.