Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 100 марта ўқилди

Тест синовларидан норози бўлган абитуриентлар апеллация аризаларини  қачондан бериши маълум бўлди

Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 21 августдан 30 августгача (иш вақтига мувофиқ) бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини топшириш ҳуқуқига эга.

Апелляция шикоятини берган абитуриент хабарномада белгиланган кунда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.

Апелляция шикояти кўрилаётган абитуриентга унинг жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида абитуриентга тақдим этилган тест топшириқлари китоби берилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ўзининг ҳар бир нотўғри деб ҳисобланган тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади ва қабул қилиб олган барча тест материаллари билан бирга апелляция комиссиясига тақдим этади.

Шикоятлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва Апелляция комиссиясининг қарори бўйича маълумот беш иш куни ичида Давлат комиссиясига тақдим этилади.
 

Chat