Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчининг телефондан фойдаланиши тақиқланади.
Бунда телефондан қулоқчинлар орқали ёки қўлларни ишлатмасдан сўзлашиш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш истисно ҳисобланади.
Телефондан қоидаларни бузган ҳолда фойдаланиш:
Транспорт воситасини бошқариш вақтида салоннинг олд қисмига ўрнатилган монитор ёки дисплейдан теле- ва видеодастурларни томоша қилиш мақсадида фойдаланиш тақиқланади.
Бундай ҳуқуқбузарлик:
Телефон учун санкция — огоҳлантириш ёки 3 БҲМ; теле-/видеодастур томоша қилиш учун олд монитордан фойдаланишда — огоҳлантириш ёки 1 БҲМ.
Маъмурий огоҳлантириш автоматик равишда ҳар қандай биринчи қоидабузарлик учун берилади дегани эмас.
У ваколатли орган ёки мансабдор шахс томонидан шахс ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, шунингдек бошқа маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаган ҳолларда қўлланиши мумкин. Огоҳлантириш ёзма ёки электрон шаклда расмийлаштирилади ва айни бир шахсга нисбатан бир йил давомида бир мартадан ортиқ қўлланилмайди.