Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 61 марта ўқилди

– иш вақти ҳисобланган муддатда ходимга боғлиқ бўлмаган ҳолда объектив асослар мавжуд бўлганда содир бўладиган мажбурий танаффуслар бўлиб, мазкур вақтда ходимлар иш жойида бўладилар, бироқ ишлаб чиқариш жараёнида қатнашмайдилар. Б.т.қ.в. – б.т.қ.в. ҳақидаги варақа, б.т.қ.в. ҳақидаги далолатномалар билан уларга б.т.қ.в. ҳақида иш вақти табелига мажбурий иш қолдириш тўғрисида белги қўйиш орқали расмийлаштирилади. Б.т.қ.в. ҳақидаги далолатномада ташқи омилларга кўра смена давомида б.т.қ.в. расмийлаштирилади. Улар ходимнинг табелида “мажбурий ишда қолдириш” белгиси билан қайд қилинади. Далолатномага бекор туриб қолган ходимларнинг рўйхати илова қилиб келтирилади. Ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолиши бекор туриб қолинганлик ҳақида иш берувчи огоҳлантирилган тақдирдагина берилади. Ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади.

Chat