Шрифт ўлчами
Кўриниш
– давлат ҳокимиятини амалга оширувчи, давлат функцияларини бажарувчи, давлатнинг ўз олдига қўйган вазифа ва мақсадларига эришишни таъминловчи давлат органлари, давлат корхоналари ва муассасалари мажмуи. Улар воситасида давлат ҳокимияти амалга оширилади ва жамият устидан давлатнинг раҳбарлиги таъминланади. Д.м. таркиби давлат аппарати, давлат корхоналари, давлат муассасаларидан иборат.