Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 24 марта ўқилди

– Фуқаролик кодекснинг 938-моддасида назарда тутилган қоидалар суғурта пули айни битта мол-мулкни ёки тадбиркорлик хавфини икки ёки бир неча суғурталовчида суғурта қилиш (қўшалоқ суғурта) натижасида суғурта қийматидан ошиб кетган тақдирда ҳам тегишинча суратда қўлланилади. Мол-мулк ёки тадбиркорлик хавфи қўшалоқ суғурта қилинганда ҳар бир суғурталовчи суғурта товонини ўзи тузган шартнома доирасида тўлашга мажбур бўлади, бироқ барча суғурталовчилардан олинган суғурта товонларининг умумий суммаси ҳақиқий зарардан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Бунда суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта товонини исталган суғурталовчидан у билан тузилган шартномада назарда тутилган суғурта пули доирасида олишга ҳақли. Олинган суғурта товони ҳақиқий зарарни қопламаган тақдирда, суғурта қилдирувчи (наф олувчи) етишмаётган суммани бошқа суғурталовчидан олишга ҳақли. Етказилган зарар бошқа суғурталовчилар томонидан қоплангани сабабли суғурта товонини тўлашдан тўлиқ ёки қисман озод қилинган суғурталовчи суғурта қилдирувчига суғурта тўловларининг тегишли қисмини қилинган харажатларни чегирган ҳолда қайтариши шарт. Ушбу қоидалар ҳар бир суғурталовчи суғурта қилдирувчи, суғурталанган шахс ва наф олувчи олдидаги ўз суғурта мажбуриятларини, бошқа суғурталовчилар мажбуриятларини бажарганлигидан қатъи назар, мустақил бажарадиган қўшалоқ шахсий суғуртада қўлланилмайди.

Chat