Ҳа. Сотувчи ва сотиб олувчи кўчмас мулкнинг ҳақини:
тартибини ўзаро келишиб олиши мумкин.
Шартномада кўчмас мулкнинг умумий нархи, тўлов муддати, тўловлар жадвали ва ҳисоб-китоб усули аниқ кўрсатилиши лозим.
Агар сотиш шартномасида кўчмас мулк ҳақи кейинроқ ёки қисмларга бўлиб тўланиши белгиланса, нотариус шартнома шартларидан келиб чиқиб, кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўяди.
Тақиқ ҳақидаги маълумот нотариат ва кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш ахборот тизимларига электрон тарзда киритилади.
Муҳим: тақиқ қўйилиши сотиб олувчининг мулк ҳуқуқини бекор қилмайди. Бироқ тақиқ бекор қилингунига қадар мулкни сотиш, ҳадя қилиш, айирбошлаш ёки гаровга қўйиш чекланади.
Тақиқ сотиб олувчи шартномада назарда тутилган тўлов мажбуриятини тўлиқ бажарганидан кейин бекор қилинади.
Тўлов амалга оширилганини қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқлаш мумкин:
Тақиқни бекор қилиш учун, одатда, тақиқ қўйган нотариусга ёки тегишли нотариал идорага мурожаат қилинади.
Пул кечиктириб тўланган бўлса ҳам, сотувчи тўловни тўлиқ олганини ёзма равишда тасдиқласа, тақиқни бекор қилиш мумкин.
Агар сотувчи пул олинганини тасдиқлашдан бош тортса ёки тарафлар ўртасида қарз миқдори бўйича низо юзага келса, тақиқни бекор қилиш масаласи суд тартибида ҳал қилинади.
Мазкур муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Нотариат тўғрисида»ги Қонун ва Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома билан тартибга солинади.