Шрифт ўлчами
Кўриниш
– парламентар давлатларда ҳукумат фаолияти устидан парламент назоратининг шаклларидан бири. П.с. саволларини депутатлар оғзаки ва ёзма беришлари мумкин. Парламент регламентида парламент мажлисларида саволлар берилиши мумкин бўлган қоидаларни киритиш тартибини, шунингдек саволларга ҳукумат ёки алоҳида вазир жавоби тақдим этиши лозим бўлган муддатларни белгилайди. Умумий қоидага кўра, парламент саволлари қандай шаклларда (оғзаки ёки ёзма) берилган бўлса, шундай шаклда қайтарилади.