
Йўналишли транспорт воситалари — автобус ва бошқа жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган тасмаси мавжуд йўлларда бошқа транспорт воситаларига соат 23:00 дан 06:00 гача ҳаракатланишга рухсат берилган.
Ушбу вақт оралиғида енгил автомобиль ва бошқа транспорт воситасининг жамоат транспорти учун ажратилган тасмада ҳаракатланиши, бошқа тақиқ ёки чеклов мавжуд бўлмаса, қоидабузарлик ҳисобланмайди.
Соат 06:00 дан 23:00 гача жамоат транспорти учун ажратилган тасмада бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига, умумий қоидага кўра, йўл қўйилмайди.
Ҳайдовчи йўлдаги «А» белгиси, йўл чизиқлари, светофорлар ва қўшимча ахборот белгиларига амал қилиши керак.
Муҳим: тунги вақтда берилган рухсат ажратилган тасмада тўхташ, тўхтаб туриш, хавфли манёвр қилиш ёки бошқа йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳуқуқини бермайди.
ЙҲХХга ҳудуднинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, жамоат транспорти тасмасидан фойдаланиш учун бошқа вақт оралиғини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгиларини ўрнатиш ҳуқуқи берилган.
Шу сабабли йўлдаги қўшимча белгида 23:00–06:00 дан фарқ қилувчи вақт кўрсатилган бўлса, ҳайдовчи белгида кўрсатилган вақтга амал қилиши шарт.