Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6094 марта ўқилди

Қайси радарлар олдида белги ўрнатилади?

2025 йил 1 сентябрдан ҳаракат тезлигини назорат қилиш учун мўлжалланган ҳар қандай турдаги:

  • стационар радар;
  • мобил радар жойлашган ҳудудда «Радар» йўл белгиси ўрнатилиши шарт.

Мазкур талаб радар давлат органига ёки тадбиркорлик субъектига тегишли эканидан қатъи назар, тезликни назорат қилиш учун фойдаланилаётган махсус воситаларга тааллуқли.

Белги қандай масофада ўрнатилади?

«Радар» йўл белгиси радар ўрнатилган жойгача:

  • камида 250 метр;
  • кўпи билан 500 метр масофада ўрнатилиши керак.

Белги ҳайдовчига тезлик назорати олиб борилаётган ҳудуд ҳақида олдиндан маълумот бериш учун хизмат қилади.

Муҳим: «Радар» белгисининг мавжудлиги ҳайдовчига фақат белги ўрнатилган ҳудуддагина тезлик чекловига риоя қилиш мажбуриятини юкламайди. Ҳайдовчи йўлнинг барча қисмида белгиланган тезлик талабларига амал қилиши шарт.

Белги бўлмаса нима қилиш мумкин?

Радар олдида белги ўрнатилмаган ёки белгиланган масофага риоя қилинмаган бўлса, ҳолатни фото ёки видео орқали қайд этиб, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига мурожаат қилиш мумкин.

Радар қайд этган қоидабузарлик бўйича қарор қабул қилинган бўлса, унинг қонунийлигига нисбатан белгиланган тартибда шикоят берилади. Белгининг мавжуд эмаслиги ҳар бир ҳолатда қарорни автоматик равишда бекор қилмайди — шикоятни кўриб чиқувчи ваколатли орган ёки суд ҳолатларга ҳуқуқий баҳо беради.

Chat