Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 149 марта ўқилди

Жавоб: Қарз шартномаси нима ва у қачон ёзма шаклда тузилиши шарт?

  • Қарз берувчи — пул ёки ашё беради
  • Қарз олувчи — кейинчалик қайтариш мажбуриятини олади
  • Шартнома — пул ёки ашё берилган пайтдан амалга кирган ҳисобланади  

Ёзма шартнома қачон шарт?

Агар қарз суммаси БҲМнинг 10 бараваридан ортиқ бўлса, фуқаролар ўртасидаги шартнома оддий ёзма шаклда тузилиши шарт.
Агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса — қарз миқдоридан қатъи назар, ёзма шаклда бўлиши шарт!

Қарз шартномасининг ёзма шакли:

  • Тилхат,
  • Ашё ёки пул топширилганини тасдиқловчи ҳужжат,
  • Вексель, облигация ёки бошқа қимматли қоғоз — шартнома мавжудлигини исботлайди.

Шартга риоя қилинмаса — Фуқаролик кодексида белгиланган ҳуқуқий оқибатлар юзага келади.

Chat