Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқолганда унинг ўрнига янги гувоҳнома олиш мумкин. Бунинг учун қайтадан ҳайдовчилик имтиҳонларини топшириш талаб этилмайди, агар шахснинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи ахборот тизимида тасдиқланса.
Ариза берувчи қуйидаги усуллардан бири орқали мурожаат қилиши мумкин:
Шахсан мурожаат қилинганда сўровномани ЙҲХХ ёки Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан электрон шаклда тўлдиради. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома мустақил равишда тўлдирилади.
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқолганда, қоида тариқасида, электрон сўровномани тўлдириш етарли.
Агар йўқолган ҳужжат эски намунада бўлса, эски гувоҳнома ёки унинг талонининг олд ва орқа томони сурати мавжуд бўлган тақдирда сўровномага илова қилиниши мумкин.
Ариза берувчи янги ҳужжатни расмийлаштиришда ID-карта ёки биометрик паспортдаги рақамли сурати ва биометрик маълумотларидан фойдаланиши мумкин. Зарур ҳолда ЙҲХХ ёки Давлат хизматлари марказида суратга тушиш мумкин.
Тизимда ариза берувчининг:
Маълумотлар тасдиқланса, ариза берувчига тўлов инвойси тақдим этилади.
Агар йўқолган гувоҳнома ҳақидаги маълумотлар ахборот тизимида аниқланмаса, фуқаро ЙҲХХ органига умумий тартибда мурожаат қилиши керак.
Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига янги намунадаги гувоҳнома бериш учун 1 БҲМ миқдорида тўлов ундирилади.
2026 йил 31 августга қадар тўлов — 412 000 сўм.
Президентнинг 2026 йил 23 июндаги ПФ–115-сон Фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 сентябрдан БҲМ 440 000 сўм бўлиши сабабли тўлов 440 000 сўмни ташкил этади.
Почта орқали етказиб бериш танланса, почта хизмати ҳақи алоҳида тўланади.
Муҳим! Гувоҳномани оддий алмаштириш учун 0,7 БҲМ, йўқолган гувоҳнома ўрнига янгисини бериш учун эса 1 БҲМ ундирилади.
Сўровнома ЙҲХХ ёки Давлат хизматлари марказига келиб тушганидан кейин 2 иш соати ичида кўриб чиқилади.
Тайёр гувоҳномани:
Почта орқали етказиб бериш Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 1 иш куни, бошқа ҳудудларда 2 иш куни ичида амалга оширилади.
Қуйидаги ҳолатларда янги гувоҳнома бериш рад этилиши мумкин:
Бошқа асослар билан рад этиш тақиқланади. Камчиликлар бартараф этилса, рад жавоби олинган кундан бошлаб 30 иш куни ичида қўшимча йиғим тўламасдан такроран мурожаат қилиш мумкин.
Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентда белгиланган.