Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда далилни кейинчалик тақдим этиш мумкин бўлмай қолиши ёки қийинлашиши эҳтимоли мавжуд бўлса, манфаатдор шахс нотариусга мурожаат қилиши мумкин.
Далилларни таъминлаш судга мурожаат қилишдан олдин ҳам, суд жараёни давомида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Манфаатдор шахс нотариусга ариза беради. Аризада:
Нотариус:
Муҳим: 2024 йил 21 ноябрдан рақамли далилларни кўздан кечириш ва гувоҳлантириш нотариуснинг далилларни таъминлаш бўйича ваколатлари қаторида тўғридан-тўғри белгиланди.
Жумладан:
Далилларни таъминлаш нотариус томонидан баённома тузиш орқали расмийлаштирилади. Унда далилнинг мазмуни, исботлаш предмети ва амалга оширилган нотариал ҳаракатлар қайд этилади.
Нотариус далилларни таъминлайди, аммо низони ҳал қилмайди ва далилга якуний ҳуқуқий баҳо бермайди. Далилнинг иш учун аҳамияти суд ёки ваколатли орган томонидан баҳоланади.
Тартиб «Нотариат тўғрисида»ги Қонун ва Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома билан белгиланади.