Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12672 марта ўқилди

Ваколатли ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • анкета-ариза;
  • юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси;
  • жисмоний шахснинг маълумотлари — фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили, (телефон рақами) ва паспортидан нусха;
  • турлари бўйича четга олиб чиқиладиган ёки олиб кириладиган ҳайвонларнинг сони;
  • четга олиб чиқиш (мамлакати) ёки олиб кириш жойи;
  • четга олиб чиқиш учун асос — ҳайвоннинг қонуний сотиб олинганлигини ёки тутилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (қонуний тутишга рухсатноманинг тартиб рақами);
  • зоология коллекциясининг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги ҳужжат.

Аризани кўриб чиқиш учун йиғим:
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — жисмоний шахслардан БҲМнинг 0,1 коэффициенти миқдорида;
  • табиатдан фойдаланувчилардан — юридик шахслардан БҲМнинг 0,2 коэффициенти миқдорида;
  • хорижий фуқаролардан — CITES рухсатномалари учун 50 АҚШ доллари ва бошқа рухсатнома учун — 10 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

Муддат: 15 кундан ошмаган муддатда.

Рухсатнома бериш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
  • рухсатнома берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг табиатдан фойдаланувчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
  • табиатдан фойдаланувчининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;
  • табиатдан фойдаланувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
  • ўсимлик дунёси объектларини ғамлаш, уларни ушлаб туриш (сақлаш), транспортда ташишни ўрганишлар, тадқиқлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг якунлари бўйича асослантирилган салбий хулоса олинганлиги.

Chat