
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорига мувофиқ, қўшимча давлат гранти доирасидаги танловда иштирок этиш учун тавсиянома қуйидаги тоифаларга берилади:
Тавсиянома юқоридаги мезонлардан камида бирига мос келадиган барча талабгор хотин-қизларга берилади. Тавсияномалар сонини сунъий равишда чеклашга йўл қўйилмайди.
Талабгор тавсиянома олиш учун доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича туман ёки шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлимига электрон шаклда мурожаат қилади.
Аризалар ва тегишли маълумотлар ҳар йили 30 майдан 8 июнга қадар қабул қилинади.
Талабгорнинг белгиланган мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи туғилганлик, никоҳ қайд этилганлиги, вафот этганлик, ногиронлик ва бошқа маълумотлар ишчи гуруҳ томонидан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тегишли давлат органларининг ахборот тизимларидан олинади.
Зарур ҳолларда оиланинг эҳтиёжмандлик даражасини аниқлашда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва **«Ёшлар дафтари»**даги маълумотлардан ҳам фойдаланилади.
Ишчи гуруҳлар аризаларни ҳар йили 10 июнга қадар кўриб чиқади ва тавсиянома бериш тавсия этилган хотин-қизлар рўйхатини шакллантиради.
Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича талабгорнинг телефон рақами ёки электрон почта манзилига тавсиянома бериш тавсия этилганлиги ёхуд рад этилганлиги ҳақида хабар юборилади.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 14 июнга қадар тавсияномаларни электрон ҳужжат шаклида расмийлаштиради. Туман ёки шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлимлари эса 15 июнга қадар тавсияноманинг талабгорга етказилишини таъминлайди.
Тавсиянома электрон ҳужжат шаклида берилади ва бир йил давомида амал қилади.
Тавсиянома эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим ташкилотларига ажратилган қўшимча 4 фоизли давлат гранти доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради.
Ушбу имтиёз абитуриент рўйхатдан ўтишда танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича қўлланилади.
Алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида талабаликка тавсия этилмаган абитуриент ўзи танлаган таълим йўналишлари бўйича умумий танловда иштирок этишда давом этади.
Тавсиянома иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни олиш учун ўтказиладиган танловга нисбатан татбиқ этилмайди.