Ваколатли ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Қуйидагилар аризада кўрсатилади:
- паспорт нусхаси (юридик шахслар СТИР);
- ҳайвонларни тутишни амалга оширувчи шахс овчилик гувоҳномасининг тартиб рақами, ов қуролини олиб юриш ва сақлашга ички ишлар органлари рухсатномасининг тартиб рақами (агар отиш кўзда тутилса);
- ҳайвонларни тутишнинг мақсади;
- балиқ ва бошқа сув организмларини тутишда — тутиш қуроллари (тўрлар, ёйма тўрлар ва бошқалар, уларнинг сони, катакларнинг ўлчами), сузиш воситалари (катерлар, қайиқлар, моторлар ва бошқалар);
- ҳайвонларни тутиш муддатлари;
- ҳайвонларни тутиш жойи (вилоят, туман);
- тутиш усули (тутиш, отиш);
- тутилган тирик ҳайвонлар учун муқим ёки вақтинчалик ушлаб туриш шароитлари.
Аризани кўриб чиқиш учун йиғим:
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — жисмоний шахслардан БҲМнинг 0,1 коэффициенти миқдорида;
- табиатдан фойдаланувчилардан — юридик шахслардан БҲМнинг 0,2 коэффициенти миқдорида;
- хорижий фуқаролардан — CITES рухсатномалари учун 50 АҚШ доллари ва бошқа рухсатнома учун — 10 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
Муддат: 15 кундан ошмаган муддатда.