Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2613 марта ўқилди

Медиация қачон тугайди?

Медиация қуйидаги ҳолларда тугатилади:

  • тарафлар медиатив келишув тузганда;
  • низо юзасидан ўзаро мақбул қарорга эришиш имконияти бўлмаганда;
  • тарафлар мавжуд ихтилофлар бўйича келишувга эришмасдан медиацияни тугатиш ҳақида келишганда — агар медиацияни амалга ошириш тўғрисида ёзма келишув мавжуд бўлса;
  • тарафлардан бири медиацияни давом эттиришдан воз кечганини маълум қилганда;
  • медиация тартиб-таомили учун белгиланган муддат тугаганда.

Медиация муддати қанча?

Умумий ҳолатда муддат тарафлар келишувида белгиланади. Медиатор ва тарафлар уни 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда якунлаш учун чора кўриши керак.

Зарурат бўлса, тарафларнинг ўзаро розилиги билан муддат яна 30 кунгача узайтирилиши мумкин.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиация муддати кўпи билан 15 кун.

Эслатма: медиация фақат келишувга эришилганда эмас, тарафлардан бири уни давом эттиришни истамаса ҳам тугатилади.

Chat