Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 89 марта ўқилди

Кўчмас мулк қанча кўп бўлса, солиқ шунча юқори бўлади | NORMA.UZ


Жавоб: Қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 кв.м доирасида солиқ солишдан озод қилинган:

► 10 нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналаридан бири;
► пенсионерлар;
► I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.


Имтиёздан фойдаланиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

► Юқорида кўрсатилган шахслар солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади. 


Бир нечта турар жойга эга шахслар бу имтиёздан қай тартибда фойдаланади? 

► Солиқ имтиёзи фақат 1 та, яъни яшаш учун мўлжалланган 1 та кўчмас мулк объектига татбиқ этилади. Бу объектни мулкдорнинг ўзи танлайди.

Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар бундан мустасно.

Chat