Шрифт ўлчами
Кўриниш
Давлат хизматидан фойдаланиш учун ариза берувчи (16 ёшга тўлмаган шахс номидан унинг қонуний вакили) Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.
Ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.
Аризани кўриб чиқиш муддати: Ариза тушган кундан бошлаб ўн беш кун ичида (қўшимча ўрганиш талаб этилган ҳолларда, аризани кўриб чиқиш муддати ариза тушган кундан бошлаб бир ой муддатда).
Давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПҚ–188-сон “Ҳуқуқий эксперимент тариқасида давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ маъмурий ҳужжатлар бўйича низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида”ги қарори