Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14 марта ўқилди
Ҳукумат қарори (500-сон, 07.08.2025 й.) билан “Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, давлат хизмати “ERP sport” тизими орқали Спорт вазирлиги томонидан кўрсатилади.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари берилади.

"ERP sport" тизимида маълумотлар тўлиқ шакллангандан сўнг 1 иш кунида QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда малака тоифаси тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилади.

Бу ҳақида автоматик тарзда тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали СМС-хабарнома юборилади.

Chat