Йўл ҳаракати қоидабузарлиги, одатда, махсус дастур ўрнатилган мобиль қурилма ёки компьютер орқали «E-maʼmuriy ish» ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади.
Қоидабузарлик кейинчалик аниқланса, иш жабрланувчининг аризаси асосида қўзғатилса, алоқа тармоғи мавжуд бўлмаса ёки ишни қоғозда шакллантириш зарур бўлса, ҳужжатлар қоғоз шаклида тузилади ва ўша куни PDF шаклида тизимга киритилади.
Йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчидан ҳодиса жойида жарима пулини нақд шаклда ундириш қатъиян тақиқланади.
Қоидабузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео воситалари орқали қайд этилганда:
Тезликни ошириш қайд этилганда ўлчов ускунаси ва транспорт воситаси спидометридаги эҳтимолий хатолар ҳисобга олинади. Маъмурий жазо қўллашда қайд этилган тезликдан 5 км/соат чегирилади.
Ҳужжатда рухсат этилган тезлик ва қайд этилган тезлик аниқ кўрсатилиши керак. Шахс баённома мазмунига рози бўлмаса, ўз эътирозлари ва тушунтиришларини унга киритиш ҳуқуқига эга.
Маъмурий жазо тўғрисидаги қарордан норози шахс қарор нусхасини олган кундан бошлаб 10 кун ичида юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин. Узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддат тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тикланиши мумкин.