Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 40 марта ўқилди

“Олмалиқ давлат техника институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–279-сон, 08.09.2025 й.) қабул қилинди. 

Қарорга кўра, Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали негизида Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилади.

Олмалиқ филиалида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Институтда давом эттиради ҳамда 2025/2026 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Институт дипломи берилади.

Институтнинг юқори курс талабалари ҳақ тўланадиган амалиётга жалб этилади.

Институтда геология, металлургия ва техникага ихтисослашган илғор муҳандислик мактаби (“ГеоМетТех”) ташкил этилади.

Ушбу мактабда таълим олиш учун академик кўрсаткичлари юқори талабалар танлов асосида саралаб олинади ва амалиётга йўналтирилган махсус таълим дастурлари асосида ўқитилади.

“ГеоМетТех” илғор муҳандислик мактаби йўналишига мос саноат ҳамкорлари белгиланиб, уларни техник ва технологик жиҳатдан таъминлаш учун замонавий лабораториялар ташкил этилади.

Chat