Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 20841 марта ўқилди

Йўл транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) мол-мулкка зарар етказишдан ташқари соғлиққа зарар етказилган (ўлим билан тугаса) тақдирда, ЙТҲ жойини тарк этманг.

ЙТҲ содир бўлганда қуйидагиларни амалга ошириш керак
  • “103” рақамига қўнғироқ қилиб, тез тиббий ёрдамни чақириш;
  • “1050” рақамига қўнғироқ қилиб ФВВ ходимини чақириш (зарур ҳолларда);
  • “102” рақамига қўнғироқ қилиб ДЙҲХХ чақириш;
  • суғурта қилинган суғурта компаниясининг вакилини чақириш;
  • ЙТҲ иштирокчилари бўлган автотранспорт воситаларининг номерларини ёзиб олиш ҳамда суратга тушириш;
  • огоҳлантирувчи авария сигналларини ёқиб қўйиш;
  • автотранпорт воситасини жойидан силжитмаслик;
  • зарур ҳолларда гувоҳларнинг кўрсатмасини ёзиб олиш.

  • ЙТҲ жойига келган тиббий тез ёрдам ходими жабрланувчиларга тез тиббий ёрдам кўрсатиши, зарур ҳолда уларни касалхонага ётқизиши шарт.
  • ЙТҲ иштирокчилари тиббий кўрикдан ўтишлари лозим.
  • ЙТҲ иштирокчилари соғлиғи ҳақида акт тузилади ва тегишли маълумотнома тайёрланади.
  • ЙТҲ жойига келган ДЙҲХХ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома ва ЙТҲ схемасини тузиши, воқеа иштирокчиларидан, шунингдек гувоҳлардан (зарур бўлганда) тушунтириш олиши керак.
  • Суғурта полиси мавжуд бўлса – суғурта компанияси белгиланган тартибда товон пули тўлайди.
  • Суғурта полиси бўлмаган тақдирда – автотаранспорт эгаси товон пулини суд томонидан белгиланган миқдорда тўлаб беради.
  • Манфаатдор томон ДЙҲХХ ҳаракатидан ёки қарорларидан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
  • Қонунда соғлиққа шикаст етказилганлик (ўлим) учун жавобгарлик белгиланган.
Chat