Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2696 марта ўқилди

Ёрдам беғараз тақдим этилади

UNICEF номидан бепул тақдим этиладиган ёрдам учун сиздан:

  • пул ёки пора;
  • совға;
  • шахсий хизмат;
  • шаҳвоний характердаги ҳаракат;
  • бошқа манфаат

талаб қилиниши мумкин эмас.

Ёрдам кўрсатувчи ходим, ҳамкор ташкилот вакили ёки шартнома асосида хизмат кўрсатувчи шахс ўз лавозими ва имкониятидан фойдаланиб ёрдам олувчига босим ўтказиши мумкин эмас.

Қандай ҳолат шубҳали ҳисобланади?

Қуйидаги вазиятларга эътибор беринг:

  • «ёрдам олиш учун менга пул беринг» дейилса;
  • ёрдам эвазига шахсий ёки шаҳвоний хизмат талаб қилинса;
  • талаб бажарилмаса ёрдамдан маҳрум қилиш билан таҳдид қилинса;
  • ёрдам олувчининг заиф ёки қарам ҳолатидан шахсий манфаат учун фойдаланилса;
  • ташкилот номидан берилаётган ёрдам ходимнинг шахсий шартига боғланса.

Бундай талаблар PSEA тамойилларига зид.

Хабар бериш учун далил тўплаш шартми?

Йўқ. Шахс ҳолат содир бўлганига гувоҳ бўлса ёки асосли шубҳаси бўлса, хавфсиз канал орқали хабар бериши мумкин. Хабар берувчи шахс мустақил равишда текширув ўтказиши, гумон қилинган шахс билан тўқнашиши ёки жабрланган шахсни воқеани қайта-қайта айтиб беришга мажбурлаши шарт эмас.

Асосий вазифа — маълумотни тегишли тартибда етказиш ва жабрланган шахснинг хавфсизлиги ҳамда шахсий маълумотларини эҳтиёт қилиш.

Қаерга хабар бериш мумкин?

Агар ҳолат «Мадад» ННТ ходими ёки вакили билан боғлиқ бўлса:

орқали ташкилотга хабар бериш мумкин.

Агар зўравонлик ёки бевосита хавф мавжуд бўлса:

  • 102;
  • 112;
  • 1146

рақамларига ҳам мурожаат қилиш мумкин.

Эслатма: ёрдам эвазига пул, хизмат ёки шаҳвоний ҳаракат талаб қилиниши «ёрдам олиш шарти» ҳисобланмайди. Бундай талаб ҳақида хабар бериш ёрдам олиш ҳуқуқини бекор қилмаслиги керак.

Chat