"Таълим тўғрисида"ги Қонуннинг 58-моддасига кўра, профессионал (касбий) таълимни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва таълим дастурларига мувофиқлик жиҳатдан комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказилади.
Мазкур идоравий ҳужжат билан 7 та йўналиш доирасидаги 37 та мезон бўйича касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда фойдаланиладиган 203 та индикатор белгиланмоқда.
Унга кўра, 12 та (5.9 %) мажбурий индикаторлар (кутубхонада ўқувчилар контингентига мос ўқув адабиётларининг мавжудлиги, таълим дастурлари ва ўқувчилар контингентига мос бино (иншоотлар) билан таъминланганлик ва б.) ҳамда 191 та (94.1 %) умумий индикаторлар (ўқув хоналарининг ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилганлиги, педагог ва ўқувчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш чоралари кўрилганлиги ва б.) мавжуд бўлиб, «мувофиқ» ёки «мувофиқ эмас» тарзида баҳоланади.
Бунда:
▪️ 50 % гача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ эмас»;
▪️ 50 % дан 60 % гача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «қисман мувофиқ»;
▪️ 60 % ва ундан ортиқ индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ» деб топилади.
Мажбурий индикатор «мувофиқ эмас» деб баҳоланса, умумий натижадан қатъи назар, мезон «мувофиқ эмас» деб топилади.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни