Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 29 марта ўқилди
“Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Назарий физика институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (795-сон, 17.12.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Назарий физика институти ташкил этилади.

Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:

► назарий физиканинг квант майдон назарияси, субатом физикаси, ночизиқли физика, гравитацион майдон назарияси, квант тармоқлар ва динамик тизимларнинг муаммолари бўйича илмий анжуманлар ташкил этиш;

► олий таълим ташкилотларида иқтидорли талабалар ва магистрантларни илмий фаолиятга жалб этиш орқали юқори салоҳиятли ёш назариётчи физикларни тайёрлашда олий таълим ташкилотларига кўмаклашиш;

► физика соҳасида ривожланган мамлакатларда олиб борилаётган тадқиқотларнинг устувор йўналишлари ва истиқболлари тўғрисида таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.

Институтга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

► бошқа илмий ташкилотлар, жамғармалар, ўқув муассасалари, шу жумладан, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш учун шартномалар тузиш;

► илмий тадқиқотлар соҳасида зарур ахборотларни, статистик, таҳлилий ва бошқа маълумотларни давлат органлари ва ташкилотларидан сўраш ва бепул олиш.

Ҳужатнинг расмий тўлиқ матни

Chat