Қарорга кўра, ҳоким ёрдамчиси хатлови асосида аниқланган норасмий бандлик ҳолатлари бўйича уларни бартараф этиш юзасидан “Ягона миллий меҳнат тизими” ИДАКда иш берувчиларнинг шахсий кабинетларига Давлат меҳнат инспекцияси томонидан огоҳлантириш хати юборилади.
✅ Иш берувчилар томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолати 3 иш куни ичида ихтиёрий равишда бартараф этилмаган тақдирда, ушбу ҳолат тегишли корхоналар ва ташкилотларда Давлат меҳнат инспекцияси томонидан текшириш ўтказиш учун асос ҳисобланади.
Норасмий бандлик ҳолати аниқланган кундан бошлаб 1 ой муддат ичида иш берувчилар ходимлар билан меҳнат шартномасини расмийлаштириб, ҳисобланган ойлик иш ҳақларини тўлиқ тўлаб берган тақдирда, улар маъмурий жавобгарликдан озод этилади.
2026 йил 1 мартдан тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини аниқлашда қуйидаги қонунбузилиш ҳолатлари балларни камайтирувчи қўшимча мезон сифатида белгиланади:
▫️ тасдиқланган норасмий бандлик ҳолатлари;
▫️ ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан паст ойлик иш ҳақларининг ҳисобланиши.