Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 101 марта ўқилди

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий тиббиёт институтида ўқишга оид идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3808, 08.04.2026 й.).


Мазкур ҳужжат билан Институтда мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек Институтнинг магистратура ва клиник ординатурасида тўлов-контракт асосида ўқитишни ташкил этиш тартиби белгиланмоқда.

☑️ Унга кўра, тингловчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда амалга оширилади.

Тингловчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув режа ва ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.

Курслар Институт билан келишилган ҳолда буюртмачи томонидан тузиладиган тақсимот-режаларга асосан ташкил этилади.

Тингловчилар қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида Институт билан шартномага мувофиқ тўлов асосида ўқитилади.

▶️ Синов имтиҳонлари оралиқ ва якуний назорат турларидан иборат бўлиб, тест шаклида ўтказилади.

Тингловчиларнинг ўзлаштириши 100 баллик тизим асосида баҳоланади.

Институт томонидан қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчига сертификат тақдим этилади.

Chat