Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 18 марта ўқилди

“Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга доир навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–204-сон, 26.05.2026 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, 2026 йил 1 июлгача кредит олиш учун ариза бериш ҳамда ариза бўйича бир нечта банкларнинг таклифларини олиш имконини берувчи рақамли молиявий платформа (Платформа) ишга туширилади.
 
Тижорат банклари томонидан маҳаллалар ихтисослашуви ва “ўсиш нуқталари”ни ҳисобга олиб бизнес ғояларни ишлаб чиқиш орқали тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган “AI маслаҳатчи” дастури ишга туширилади.
 
2026 йил 1 июлдан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури (Дастур) доирасида:

► аввал Дастур доирасида микрокредитдан фойдаланган ва ижобий кредит тарихига эга бўлган тадбиркорларга микрокредитнинг гаровсиз қисми 100 млн сўмдан 200 млн сўмгача оширилади;
 
► “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан қуйидагилар тақдим этилади:
 
➖ кичик тадбиркорлик субъектларига кредит миқдоридан қатъи назар, унинг 5 млрд сўмгача қисми учун фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация;
 
➖ ҳар йили Дастур асосида қўллаб-қувватланган ва юқори кўрсаткичга эга 100 та тадбиркорга фаолиятини рақамлаштириш, халқаро стандартлар ва яшил технологияларни жорий этиш харажатлари учун 300 млн сўмгача грант.

Chat