Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 39 марта ўқилди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Янги Сергели кўчаси замонавий туристик кўчага айлантирилади. Лойиҳани амалга ошириш учун 5 млрд сўм маблағ ажратилади.


Пойтахт ҳокими томонидан 3 июнь куни имзоланган қарорга мувофиқ, мазкур кўча сутка давомида — 24 соат фаолият юритадиган туристик маскан сифатида ташкил этилади.

Лойиҳани молиялаштириш учун Tashkent City Development Fund маблағлари ҳисобидан 5 млрд сўм йўналтирилиши белгиланган.

Ҳужжатга кўра, ажратилган маблағлар қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда замонавий шаҳар инфратузилмасини яратишга сарфланади.

Аввалроқ Сергели туманида гастрономик кўча ташкил этиш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Янги лойиҳа мазкур ҳудуднинг сайёҳлик салоҳиятини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Chat