Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 38 марта ўқилди

Халқаро рейтинг агентлиги Fitch Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини «барқарор»дан «ижобий»га оширди.


Агентлик таҳлилчилари мураккаб глобал вазиятга қарамай, мамлакатда энергетика соҳасидаги ислоҳотлар изчил давом этаётгани, бюджет интизоми сақланаётгани ҳамда хусусийлаштириш жараёнлари изчил олиб борилаётганини юқори баҳолади.

Президент администрацияси раҳбари Saida Mirziyoyeva таъкидлашича, «ижобий» прогнознинг берилиши яқин келажакда Ўзбекистоннинг кредит рейтинги янада юқори даражага кўтарилиши мумкинлигини англатади.

Унинг сўзларига кўра, бу халқаро ҳамкорлар учун муҳим сигнал бўлиб, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, халқаро молия бозорларида нисбатан арзон ресурсларни жалб этиш ҳамда иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

«Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларнинг ягона мақсади — ҳар бир ватандошимизнинг ҳаёти ва фаровонлигини яхшилашдир. Бу йўлда жамоамиз билан бирга фақат олдинга ҳаракат қиламиз», — деди Саида Мирзиёева.

Қайд этилишича, жаҳондаги геосиёсий ва иқтисодий беқарорлик шароитида бундай натижага эришилиши мамлакат тараққиёт йўли ва ислоҳотлар стратегияси тўғри танланганининг яна бир тасдиғи ҳисобланади.

Шунингдек, иқтисодий барқарорлик ва молиявий мустаҳкамлик ижтимоий соҳа, таълим, соғлиқни сақлаш тизими ҳамда аҳоли турмуш сифатини ошириш учун муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилиши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги BB- даражасидан BB даражасига кўтарилган эди.

Chat