Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8297 марта ўқилди

Далолатнома ёзувларини тиклаш - илгари шундай ёзув бўлганлигини тасдиқловчи етарли асослар бўлганида йўқолган ёзувларни қайта тиклаб қўйиш.

Туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари бу ёзувлар кимга нисбатан тузилган бўлса фақат ана шу шахсларнинг аризасига кўра ФҲДЁ органларида тикланади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • Далолатнома ёзувларини тиклаш тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ариза;
  • Шаҳар (Тошкент), вилоят, республика (Қорақалпоғистон) ФҲДЁ архивининг ариза берувчининг туғилган жойи бўйича далолатнома ёзувининг йўқлиги ҳақидаги маълумотномаси (сабабини кўрсатган ҳолда);
  • Ариза берувчининг паспорт нусҳаси;
  • Ота-онасининг паспортлари нусхалари, агар ота-онаси вафот этган бўлса, уларнинг ўлими ҳақидаги далолатномалар ёзувларининг нусхалари;
  • Никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома (ота-онасининг ва ўзининг) ёзуви нусхаси;
  • ота-оналарининг ҳужжатлари бўлмаганда, ака-укалари, опа-сингилларининг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувлари нусхалари;
  • Аризачининг илтимосини асословчи бошқа ҳужжатлар.

Далолатнома ёзуви қайта тикланганлиги учун белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.

Chat