Никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган болага оталикни белгилаш ота ва онаси (агар отаси вояга етмаган ҳисобланса, у ҳолда қонуний вакили) томонидан биргаликда берилган аризаси ёки суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида ФҲДЁ органида амалга оширилади.
- Оталикни белгилаш ариза берилган куни ота-онасининг иштирокида амалга оширилади.
Оталикни ишончнома бўйича белгилашга йўл қўйилмайди.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- ўзаро қонуний никоҳда бўлмаган ота-онанинг оталикни белгилаш ҳақидаги аризаси ёки оталикни белгилаш ҳақидаги суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори;
- ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари –паспорт, уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар;
- боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси (агар туғилиши олдин қайд этилган бўлса).
Оталик белгиланганлиги ҳақидаги маълумотномани олиш
Бу қандай ишлайди?
- Аризачи ЯИДХПда рўйхатдан ўтиб сўровнома тулдиради сўнг белгиланган миқдорда тўловни амалга оширади. Сўровнома ФҲДЁ органига юборилади.
- ФҲДЁ органи маълумотномани расмийлаштиради ҳамда аризачига ЯИДХП орқали юборади.
- Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
- Боғланиш: +998 (71) 207-00-66 (1148)
- Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар
- Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Талаб этилмайди
- Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш куни мобайнида