Қиймати эълон қилинган багаж йўқолган тақдирда компенсация пуллари станция бошлиғи томонидан бир сутка ичида эълон қилинган қиймат ва ташиш учун тўлов миқдорида тўлаб берилади;
- Қиймати эълон қилинган багаж ёки юк багажи йўқолган тақдирда компенсация пуллари темирйўл томонидан эълон қилинган қиймат миқдорида тўлаб берилади;
- Қиймати эълон қилинган багаж ёки юк багажи қисман йўқолган тақдирда компенсация пуллари темирйўл томонидан йўқолган қисмининг (килограмм) қиймати миқдорида тўлаб берилади. Бунда йўқолган қисмининг нархи ҳар бир килограмм учун 2 (икки) швейцария франкидан ошмаслиги лозим;
- Қиймати эълон қилинмаган багаж (тўлиқ ёхуд қисман) зарарланган ёки бузилган тақдирда, йўловчига экспертиза томонидан белгиланган нарх миқдорида тўлаб берилади, бироқ йўловчи томонидан нарх сўралса ва у экспертиза нархидан ошмаса, унда йўловчи сўраган нарх тўлаб берилади;
- Қиймати эълон қилинган багаж кеч қолганлиги сабабли бузилган бўлса, унда компенсация бузилган қисмига мос равишда тўлаб берилади.