Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 11272 марта ўқилди

Эр (хотин)нинг мажбуриятлари бўйича ҳақ ундириш фақат эр (хотин)нинг мол-мулкига қаратилиши мумкин.

Мол-мулк етарли бўлмаган тақдирда кредитор қарздор эр (хотин) улушини уларнинг умумий мол-мулкидан ундириб берилишини талаб қилишга ҳақлидир.

Агар суд эр (хотин)нинг мажбуриятлари бўйича орттирилган барча ашёлар оила эҳтиёжлари учун ишлатилганлигини аниқласа, ҳақ ундириш уларнинг умумий мол-мулкига қаратилади. Бу мол-мулк етарли бўлмаган тақдирда эр-хотиннинг ҳар бири ўзига қарашли мол-мулк билан шерик жавобгар бўладилар.


Агар эр-хотиннинг умумий мол-мулки уларнинг бири томонидан жиноий йўл билан топилган маблағ ҳисобига орттирилгани ёки кўпайгани суд ҳукми билан аниқланган бўлса, ҳақни ундириш тегишли равишда эр-хотиннинг умумий мол-мулкига қаратилиши мумкин.

Chat