Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 30417 марта ўқилди

Ижро ҳужжатларининг алиментлар ундириш ҳақидаги талаблари дарҳол ижро этилади.

  • Ихтиёрий равишда ижро этиш учун давлат ижрочиси томонидан белгиланган муддатнинг ўтганлиги мажбурий ижро этиш чораларини қўллаш учун асос бўлади.

Мажбурий ижро этиш чоралари
  • ундирувни қарздорнинг пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш;
  • ундирувни қарздорнинг бошқа шахсларда турган пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш;
  • ундирувни қарздорнинг дебиторлик қарзига, шу жумладан қарздор ундирувчи сифатида иштирок этаётган ижро ҳужжати бўйича унга тегишли бўлган маблағларга қаратиш;
  • ундирувни қарздорга тегишли бўлган алоҳида мулкий ҳуқуқларга қаратиш;
  • ундирувни қарздорнинг иш ҳақи, стипендияси, пенсияси ва бошқа турдаги даромадларига қаратиш;
  • ижро ҳужжатида кўрсатилган муайян ашёларни қарздордан олиб қўйиш ва ундирувчига топшириш;
  • ижро ҳужжатининг ижро этилишини таъминловчи қонунларга мувофиқ кўриладиган бошқа чоралар.

Мажбурий ижро бюросига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat