Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 75 марта ўқилди

Фуқарони ишга қабул қилиш унинг мутахассислиги, малакаси етарли бўлмаганда ва қонунда белгиланган бошқа асосларда рад этилиши мумкин.

Ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш мумкин эмас. 

Қуйидагилар ғайриқонуний рад этиш деб ҳисобланади
  • иш берувчи таклиф қилган шахсларни ишга қабул қилмаслик;
  • камситиш аломатлари бўлганда;
  • иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузиши шарт бўлган шахсларни (аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази йўлланмаси бўлган шахсларни, ҳомиладор аёлларни ва 3 ёшга тўлмаган болалари бор аёлларни) ишга қабул қилмаслик;
  • қонунга мувофиқ аввал судланган шахсни ёки фуқарони яқин қариндоши судланганлиги сабабли ишга қабул қилмаслик.

  • Ишга қабул қилиш рад этилганда, иш берувчи унинг сабабини кўрсатган ҳолда 3 кун ичида ёзма жавоб бериши шарт.
  • Ишга кираётган шахснинг паспорти (ID карта) ҳақиқий бўлмаса, ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин.

Ишга қабул қилиш ғайриқонуний рад этилганда, меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилотларга мурожаат этиш учун ҳаволага ўтинг.

Chat