Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14842 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашнинг давлат, хусусий ва бошқа тизимлари йиғиндисидан иборат ягона соғлиқни сақлаш тизими амал қилади.

Давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасалари аҳолига давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам кўрсатади.       

Давлат тиббий-санитария хизматларининг кафолатланган ҳажми доирасида қуйидагиларни ўз ичига олувчи бепул тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлайди:
  • шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш;
  • соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида ва қатор давлат даволаш-профилактика муассасаларида, аввало, қишлоқ жойларда тиббий хизмат кўрсатиш;
  • қатор юқумли касалликларга қарши аҳолини иммунлаштириш ва вакцинациялаш;
  • ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликлар (сил, онкологик, руҳий, наркологик, эндокринологик касалликларга чалинган беморлар ва касб касалликларига чалинган шахслар) бўйича ихтисослаштирилган тиббий ёрдам;
  • болаларни текширувдан ўтказиш ва даволаш (пулли шифохоналардан ташқари);
  • 15-17 ёшли ўсмирлар ва чақирув комиссиялари йўналишлари бўйича чақирув ёшидаги (18-27 ёшли) шахсларни текширувдан ўтказиш ва даволаш;
  • туғруқ вақтида ёрдам берадиган хизматларни кўрсатиш (пулли муассасалардан ташқари);
  • имтиёзли тоифага мансуб беморлар (ногиронлиги бўлган шахслар, уруш фахрийлари, тўлиқ етимлар)ни давлат даволаш-профилактика муассасаларида даволаш.  

Барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати.

Қоида тариқасида, поликлиника ва қишлоқ врачлик пункти соат 8-00 дан 20-00 гача ишлайди, аммо ўзига керакли шифокорни топиш учун бемор унинг қабул кунларини билиб олиши лозим.

Chat