Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 23610 марта ўқилди

Ўриндошлик асосида ишлаш — ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши.

  • Ўриндош ходим учун иш вақти (ҳажми) белгиланган норманинг ярмидан кўп бўлиши мумкин эмас (соғлиқни сақлаш тизими врач ходимлари бундан мустасно).

Ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича нафақа олиш
  • Ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эга.

Ўриндошлик асосида ишлаш тақиқланган шахслар ва ишлар
  • 18 ёшга тўлмаган шахслар;
  • ноқулай меҳнат шароитларида ишлаётганлар шундай шарт-шароитдаги ўриндошлик ишларда (соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари ходимлари бундан мустасно);
  • автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш хизматининг ишчиси (мутахассиси) сифатида;
  • республика даражасидаги давлат бошқарув органлари раҳбар ходимлари;
  • вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари;
  • бир-бирига бўйсунувчи ёки назорат қилувчи давлат бошқаруви органлари мутахассислари (соғлиқни сақлашни ва таълим тизимидаги врачлар ва ўқитувчилар бундан мустасно);
  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шахслар (ходимлар).

Ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланмайдиган ишлар рўйхати қуйидаги ҳаволада келтирилган.

Chat