Ўриндошлик асосида ишлаш — ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши.
- Ўриндош ходим учун иш вақти (ҳажми) белгиланган норманинг ярмидан кўп бўлиши мумкин эмас (соғлиқни сақлаш тизими врач ходимлари бундан мустасно).
Ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича нафақа олиш
- Ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эга.
Ўриндошлик асосида ишлаш тақиқланган шахслар ва ишлар
- 18 ёшга тўлмаган шахслар;
- ноқулай меҳнат шароитларида ишлаётганлар шундай шарт-шароитдаги ўриндошлик ишларда (соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари ходимлари бундан мустасно);
- автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш хизматининг ишчиси (мутахассиси) сифатида;
- республика даражасидаги давлат бошқарув органлари раҳбар ходимлари;
- вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари;
- бир-бирига бўйсунувчи ёки назорат қилувчи давлат бошқаруви органлари мутахассислари (соғлиқни сақлашни ва таълим тизимидаги врачлар ва ўқитувчилар бундан мустасно);
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шахслар (ходимлар).
Ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланмайдиган ишлар рўйхати қуйидаги ҳаволада келтирилган.