Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 20725 марта ўқилди

Марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникаси тор йўналишдаги амбулатория ёрдамини ёки қўшимча хизматлар олиш мумкин бўлган ҳудудий оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини мувофиқлаштиради.

Кўп тармоқли поликлиниканинг тиббиёт ходимлари даволашни қуйидаги тартибда олиб борадилар:
  • мижозга стационар шароитида тегишли тиббий ёрдам кўрсатилишига эҳтиёж бўлмаган ҳолларда — мижоз яшаш жойи бўйича кейинчалик амбулатория шароитида даволаниши учун тегишли тавсиялар билан умумий амалиёт врачига қайта йўналтирилади;

  • мижозга стационар шароитида тегишли тиббий ёрдам кўрсатилишига эҳтиёж бўлган ҳолларда — мижознинг тиббий ҳужжатлари кўриб чиқиш ва хулоса бериш учун тиббиёт бирлашмасининг марказий кўп тармоқли поликлиникаси қошидаги тиббий-танлов комиссиясига топширилади.

Кўп тармоқли поликлиникаларнинг асосий вазифалари:
  • аҳолига энг кўп учрайдиган касалликларни профилактика қилиш ва даволаш бўйича алоҳида беморлар ҳамда бутун оила даражасида тиббий хизматлар кўрсатиш;

  • миллий календарга биноан профилактика эмлашларини ўтказиш йўли билан бошқариладиган инфекциялар ва уларнинг асоратларини профилактика  қилиш;

  • юқумли бўлмаган касалликларга чалиниш хавфи омилларини барвақт аниқлаш механизмларини жорий этиш йўли билан аҳоли ўртасида касалликка чалиниш, ногиронликни ва барвақт ўлимни профилактика қилиш ва бошқалар.

Chat