Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 78 марта ўқилди

Қуйидагилар ишга кираётганда дастлаб ва кейинчалик иш давомида тиббий кўрикдан ўтадилар:
  • 18 ёшга тўлмаганлар;
  • 60 ёшга тўлган эркаклар, 55 ёшга тўлган аёллар;
  • ногиронлиги бўлган шахслар;
  • меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлганлар;
  • транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;
  • озиқ-овқат саноатида ишлайдиганлар;
  • аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ишларда банд бўлганлар;
  • таълим муассасаларининг педагог ва бошқа ходимлари.

Иш берувчи ҳар йилнинг 1 декабригача тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган ходимлар рўйхатини аниқлайди ва тиббий муассасага тақдим этади.

Тиббий кўриклардан ўтишда ходимлар чиқимдор бўлмайдилар.

Тиббий кўрикдан ўтилиши лозим бўлган ишлар рўйхати билан ҳаволада танишинг.

Мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган шахсларнинг бажариши рухсат этилмайдиган ишлар рўйхати билан ҳаволада танишинг.

Chat